Мессининг агенти "Барселона" билан музокаралар олиб бормоқда

Оқил Абдубарноев
22 фев 2023, 19:21
ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси жорий мавсум охирида "Барселона"га қайтиши мумкин.

Ҳужумчининг отаси ва агенти Хорхе Месси каталонияликлар президенти Жоан Лапорта, футболчининг ўзи эса жамоа бош мураббийи Хави билан мулоқот қилади. Айни пайтда трансфернинг амалга ошиш-ошмаслигини айтиш қийин, аммо бу борада томонлар ўртасидаги музокаралар яхши кечмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Месси 2000 йилдан 2021 йилганча “Барселона” сафида ўйнаганди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: sportsbrief.com