Мессидан бошқа барча аргентиналиклар ПСЖни тарк этишади

Sherzod Nurmatov
19 апр 2022, 21:37
Ҳужуми Лионель Мессидан ташқари барча аргентиналик футболчилар кейинги трансфер ойнасида "Пари Сен-Жермен"дан кетишади.

Манбага кўра, Анхель Ди Мария аниқ кетади, чунки унинг парижликлар билан шартномаси мавсум охирида тугайди, Мауро Икарди ва Леандро Паредесга эса бошқа клубларга кетиш таклиф қилинган.

Қайд этилишича, бундан кейин ПСЖда аргентиналиклардан фақат Месси қолади.

Ди Мария жорий мавсумда Лига 1 да 20 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. 

Икарди 24 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та тўп киритди. Леандро Паредес  эса15 та ўйинда иштирок этиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: L'Equipe