Месси яна бир рекорд остонасида

Aslanov Jasurbek
18 фев 2018, 15:08
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси "Эйбар"га қарши ЛаЛиганинг 24-тур учрашувида (2:0) жамоадоши Луис Суаресга голли пас бериб ғалабага хисса қўшди.

Шундай қилиб, аргентиналикнинг ЛаЛига ўйинларидаги ассистентликлари сони 147тага етди ва голли паслар бўйича Испания чемпионати рекордчиси, "Реал" собиқ ярим ҳимоячиси Мичелга етиб олди. 1982-1996 йилларда "Қироллик клуби"да тўп тепган Мичель "Реал" сафида ЛаЛиганинг 404та учрашувида 147та голли пас берган. Месси Испания чемпионати учрашувида яна бир марта ассистентлик қилса ушбу лига тарихидаги рекордчига айланади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: B/R Football

Сўнгги янгиликлар

Барча ›