Месси Хавини ортда қолдириб, Ла Лига рекордини ўрнатди

Eldor Akmurzayev
19 июл 2020, 22:30
Испания чемпионатининг сўнгги тури доирасида каталонияликлар сафарда “Алавес”ни тор-мор (5:0) келтирди.

Учрашувда мезбонлар етакчиси Лионель Месси дублга эришди ва битта голли узатмани ўз ҳисобига ёздирди. Шу тариқа, Месси чемпионат жорий мавсумидаги ассистлари сонини 21 тага етказиб, собиқ жамоадоши Хавини (20 пас) ортда қолдирган ҳолда мусобақа рекордини ўрнатди.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик бу мавсум Ла Лигада 25 та гол уришга ҳам эришганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/ESPNFC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›