Месси ва Суарес иккаласи "Барселона" сафида 800 та гол уришди

28 ноя 2019, 21:55
"Барселона" етакчилари Лионель Месси ва Луис Суарес кеча тунда ўтказилган ЕЧЛнинг "Боруссия Д"га қарши ўйинда (3:1) урган голларини нишонлашди.

Учрашувнинг 29-дақиқасида тўп киритган Суарес ўзининг каталонияликлар сафидаги 187-голини расмийлаштирди (2014 йилда келган ва 262 та ўйин ўтказди). Месси кеча оқшом "Барса" либосида 700-ўйинида майдонга тушди ва 613-голини уришга муваффақ бўлди. 

Шу тариқа, Месси ва Суарес иккаласи "Барселона" сафида 800 та гол уришга эришишди. Бу Каталония клубининг рекорди ҳисобланади. 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: fcbarcelona.com