Месси ва Пуйоль «Барселона» машғулотларини ўтказиб юборишди

Narzulla Saydullayev
24 авг 2013, 10:56
«Барселона» вакиллари Лионель Месси ва Карлес Пуйоль кечаги машғулотни ўтказиб юборишди.
35 ёшли ҳимоячи Пуйоль тиззасидаги жароҳатини даволаш жараёнида индивидуал тарзда шуғулланди.

Месси Испания Суперкубоги учун «Атлетико»га қарши учун ўйинда (1:1) сонидан жароҳат олди. У физиотерапия муолажасини олди.

Эслатиб ўтамиз, жароҳат туфайли Месси 2-турдан ўрин олган «Малага»га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›