Месси, Суарес ва Дембеле кейинги ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

Mirjalol Normatov
24 мар 2019, 10:14
"Барселона"нинг бир йўла уч ҳужумчиси Примеронинг 29-тури доирасида "Эспаньол"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.

"Football Espana" хабарига кўра, Лионель Месси, Луис Суарес ва Усмон Дембеленинг соғлиғида муаммолар бор.

Аргентиналикнинг оёғида муаммолари бор. Уругвайлик эса тўпиғидан жароҳатланган. Французнинг эса сон соҳасидан жароҳати бор.

"Барселона" - "Эспаньол" учрашуви 30 март куни ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Espana