Месси, Роналду ва Роббен Европанинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар
09 июл 2013 18:34
Янгиликлар


Месси, Роналду ва Роббен Европанинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар
УЕФА ўтган мавсумда Европанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун даъвогар футболчиларни эълон қилди.
Ушбу рўйхатдан қуйидаги футболчилар ўрин олишди:
Гарет Бэйл – «Тоттенхэм»
Робин ван Перси – «Манчестер Юнайтед»
Криштиану Роналду – «Реал»
Лионель Месси – «Барселона»
Златан Ибрагимович – «ПСЖ»
Арьен Роббен – «Бавария»
Франк Рибери – «Бавария»
Томас Мюллер – «Бавария»
Бастиан Швайнштайгер – «Бавария»
Роберт Левандовски – «Боруссия» (Дортмунд)
Ушбу соврин 2011 йил УЕФА президенти Мишел Платинининг ташаббуси билан таъсис этилганди. Соврин 29 август куни янги мавсум Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи учун қуръа ташлаш маросими вақтида ғолибга топширилади.
Ғолибни УЕФАга кирувчи 53 та давлатнинг энг яхши журналистидан иборат ҳайъат аъзолари аниқлашади. Ҳар бир журналист 5 та футболчига ўринлари билан овоз беради. Ўтган йил бу совринни Андрес Иньеста қўлга киритганди.

Фикрлар