

"Рожер Федерер ва Рафаэль Надаль каби ҳайратга лойиқ спортчилар кўп. Аммо, мен шунингдек Криштиану Роналдуни ҳам айтмасам бўлмайди", - дейди 33 ёшли ҳужумчи.
Месси 2003 йилдан бери Каталония гранди шарафини ҳимоя қилади. Аргентиналик футболчининг "Барселона" билан тузган шартномаси келаси йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ҳужумчи жорий мавсум Испания чемпионати доирасидаги 14та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 1та ассист қайд этди.



