Месси: "Реал"га қарши "классико" ҳақида ўйлайдиган вақт келди"

Aslanov Jasurbek
30 мар 2016, 10:10
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси "Реал"га қарши Испания чемпионати 31-тур учрашувига тайёрланишни бошлаб юборди.

Месси бу ҳақда Аргентина терма жамоаси билан Боливияни мағлуб этгандан (2:0) сўнг айтди.

"Саломатлигим борасида муаммолар бўлмади. Энди Барселонага қайтиб "Реал"га қарши "классико"ни ўйлаш вақти етди. Бу биз учун жиддий имтиҳон бўлади" - дейди Месси.

"Барселона" - "Реал" учрашуви 2 апрель куни "Камп Ноу" стадионида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›