

"Ҳозирда Парижда завқ оляпман, жуда ҳам чиройли жой. ПСЖдаги биринчи йил ўтиш даврига бой бўлди, кўникиш учун эса кўп вақт талаб қилинди. Менга қийин бўлди, сабаби трансфер борасидаги қарор кутилмаган тарзда қабул қилинганди", — дейди аргентиналик.
Мессининг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.
Форвард жорий мавсум Франция чемпионати доирасидаги 13 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та тўп киритди ва 10 та ассист қайд этди.



