Месси ПСЖдаги фаолияти ҳақида: "Оилам билан икки йил қийналдик"

Aziz Tukhtamuradov
24 авг 2023, 09:36
Лионель Месси ПСЖдаги даврларини эслади.

"Бу оила сабаб келинган қарор эди. Биз икки йил қийналдик. У ерда барчаси жойида эмасди ва бу бизга қимматга тушди. 

Шундан сўнг мен ўзлигимизга, Барселонадаги давримизга қайтишни, кундалик ҳаётдан завқ олишни, болаларим ва оиламда барчаси жойида бўлишини истадим. Айнан шу ер ўша ҳаётга қайтишимизга ёрдам беради деб ўйладим. Бугун эса биз адашмаганимизни айтишим мумкин", - деди Месси.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: TyC Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›