UZ

Сўнгги янгиликлар

09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  1 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  2 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  7 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  15 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  16 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  9 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  5 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1

"Месси ПСЖда вазият расво бўлганини айтди". "Шарлотт" собиқ ўйинчиси Лионель билан суҳбат ҳақида Янгиликлар

"Месси ПСЖда вазият расво бўлганини айтди". "Шарлотт" собиқ ўйинчиси Лионель билан суҳбат ҳақида

Ҳозирда "Кортрейк" сафида ўйнаётган "Шарлотт" собиқ ярим ҳимоячиси Брехт Дежагере МЛС ўйинларидан бирида "Интер Майами" ва Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди.

"Финал ҳуштагидан сўнг қаерда яхшироқ ҳис қилганини сўрадим — Майамидами ёки Францияда. У ҳайрон қолди. Мен "Тузула" ўйинчиси сифатида "Парк де Пренс"да унга қарши ўйнаганимни эслатдим. Лео эслолмади... аммо бу мен учун амалга ошган болалик орзуим эди.

Месси доим энг севимли ўйинчим бўлган! У билан кўришиш ўзгача нарса бўлганди. У менга ўша куни ПСЖдаги ҳолат расво бўлганини айтди. Сабаби аввалига парижликлар уни яхши қабул қилишган, Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизликдан сўнг эса унинг ҳар бир тўпга тегинишига ҳуштак чалишган ва бу тезда унинг жонига теккан.

Адашмасам, ўша куни уни икки бор йиқитдим. Аммо, ўйиндан сўнг унинг футболкасини сўрашга журъат қилолмадим: ҳар сафар унинг либосини тахминан 100 инсон сўрайди, бу унинг жонига ҳам теккандир...", — деди Дежагере.

Месси ПСЖдан "Интер Майами"га 2023 йилда ўтди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика