Месси маросимдаги нутқининг якунида: “Энди ухлаш вақти бўлди”

Eldor Akmurzayev
28 фев 2023
ПСЖ ҳамда Аргентина ТЖ аъзоси Лионель Месси ФИФА талқини бўйича иккинчи маротаба “The Best” совринини қўлга киритди.

У соврин топшириш маросимида нутқ сўзлади.

“Мазкур тадбирда қатнашиш ва мукофотга эга чиқиш мен учун шараф. Ҳозир мендан кўра ҳаяжонга тўла ҳеч ким бўлмаса керак.

Бензема ва Мбаппени эътироф этмоқчиман, улар ёрқин йилни ўтказишди. Шерикларим, Скалони ва Эмилиано ҳам шу ерда, биз яхлит жамоамиз. Бу соврин – Қатардаги муваффақиятимиз учун бутун жамоага берилди.

Ақл бовар қилмас йил бўлди, йиллар давомидаги машаққатли меҳнат, интилишларимдан кейин орзумни амалга оширишга эришдим. Ҳар қандай футболчи буни орзу қилади, аммо бунга эришганлар кам.

Оиламга, алоҳида аҳамиятга эга унутилмас ойни ўтказишгани учун барча аргентиналикларга миннатдорчилик билдираман. Ҳозир ушбу маросимни кўраётган фарзандларимга ҳаводан ўпич йўллаб қоламан. Энди эса ухлаш вақти келди”, дея нутқини якунлаган Месси.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo