Месси клуб миқёсида 700-голини урди. Бу борада ундан олдинда фақат Роналду бор

Eldor Akmurzayev
27 фев 2023, 08:55
Франция чемпионати 25-турида ПСЖ сафарда “Марсел”ни 3:0 ҳисобида енгиб, пешқадамлигини мустаҳкамлади.

Лионель Месси учрашувда гол урди ва икки ассистни ўз ҳисобига ёздирди. Аргентиналик клуб миқёсидаги голлари сонини 700 тага етказиб олди. У бунинг учун 840 та ўйин сарфлади. Бу борада ундан олдинда эса ҳозирда “Ал Насср” шарафини ҳимоя қилаётган Криштиану Роналду бор – 709 гол.

Қайд этиш жоизки, португалиялик клуб миқёсида 700 та гол уриши учун 943 баҳсда қатнашган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›