

Лионель Месси учрашувда пенальтидан фойдалана олмади ва мазкур вазиятда Войцех Шесни қаҳрамонга айланди. 35 ёшли форвард Саудия Арабистони билан ўйинда (1:2) ҳам 11 метрлик нуқтадан зарба бериш имконига эга бўлиб, бундан унумли фойдалана олганди.
Месси ЖЧда учинчи бор пенальти тепиш имконига эга бўлиб, улардан иккитасини “кўкка совурди”. У бу борада ганалик Асамоа Гьяннинг антирекордини такрорлади. Гьян ўз навбатида 4 та пенальтининг 2 тасидан фойдалана олмаган. Бу каби статистика 1966 йилдан бери ҳисоблаб келинади.



