

Аргентина термаси етакчиси Лионель Мессининг ушбу ўйинда майдонга тушиши эса сўроқ остида. Футболчининг чап оёқ, тизза қисмида бироз жароҳат бор. Унинг майдонга тушиш ёки тушмаслиги борасидаги якуний қарор якшанба куни эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 11 октябрь куни Аргентина ва Уругвай термалари ЖЧ-2022 саралаш ўйинида майдонга тушишади.



