Месси жароҳат олди

Aslanov Jasurbek
28 май 2016, 11:16
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Гондурасга қарши учрашувда жароҳат олди.

Месси рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетгандан сўнг, белида оғриқ ҳис қилди ва ўйиннинг 64-дақиқасида алмаштирилди. Маълумотларга кўра, 28 ёшли футболчи жиддий жароҳат олмади, аммо у Америка Кубогининг биринчи баҳсида майдонга туша олмаслиги мумкин.

Аргентина терма жамоаси Америка Кубогидаги биринчи баҳсини Чилига қарши (6 июнь) ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal