Месси жарима усталари рейтингида Роналдуга яқинлашиб олди
12 ноя 2019 14:30
Янгиликлар
Месси жарима усталари рейтингида Роналдуга яқинлашиб олди
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси "Сельта"га қарши ЛаЛиганинг 13-тур ўйинида (4:1) хет-трик қайд этди.
Мессининг барча голлари жарима зарбасидан урилди (1таси пенальти). Шундай қилиб, аргентиналик форвард жарима зарбасидан гол уриш бўйича 8-ўринга чиқиб, "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналдуга яқинлашиб олди. Айни дамда Мессининг стандартлардан (пенальтилар ҳисобга олинмаган) урган голлари сони 52тага етди, Роналдуда эса 54та.
Жарима зарбаларидан гол уриш бўйича жадвалда "Лион" собиқ ярим ҳимоячиси Жуниньо Пернамбукано етакчилик қилмоқда.
| Жарима зарбасидан гол уриш бўйича етакчилар | |
|---|---|
| Футболчи | Голлари сони |
| Жуниньо Пернамбукано | 76 |
| Роналдиньо | 66 |
| Дэвид Бекхэм | 65 |
| Диего Марадона | 62 |
| Рональд Куман | 60 |
| Рожерио Сени | 56 |
| Криштиану Роналду | 54 |
| Лионель Месси | 52 |
| Синиша Михайлович | 50 |
| Андреа Пирло | 43 |
| Роберто Карлос | 33 |
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Фикрлар