Месси «Интер Майами» билан шартнома имзолаш учун АҚШга етиб келди

Alisher
12 июл 2023, 07:23
«Барселона» ва ПСЖнинг собиқ ҳужумчиси Лионель Месси 11 июль куни АҚШга етиб келди.

Бу ҳақида ESPN хабар бермоқда.

Манбага кўра, аргентиналик футболчи дам олиш кунларида «Интер Майами» билан шартнома имзолайди ва Америка клубининг янги футболчиси сифатида расман таништирилади.

Эслатиб ўтамиз, Мессининг ўзи аввалроқ эркин агент сифатида «Интер Майами»га ўтишини маълум қилганди. 

Месси икки йиллик фаолиятидан сўнг ПСЖни тарк этганди. У якунланган мавсумда барча мусобақаларда 41 та ўйинда қатнашиб, 21 та гол урди ва 20 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›