Месси илк маротаба "Барса" билан Ла Лигада кетма-кет учта ўйинида ғалаба қозона олмади
17 май 2021 08:49
Янгиликлар
Месси илк маротаба "Барса" билан Ла Лигада кетма-кет учта ўйинида ғалаба қозона олмади
"Барселона" Ла Лига 37-тур ўйинида ўз майдонида "Сельта"га ютқазди.
Каталонияликлар Испания чемпионати доирасида ўз майдонларида ўтказилган охирги учта ўйинда ғалаба қозона олишмаяпти.
Бунгача улар "Атлетико" билан дуранг (0:0) ва "Гранада" билан ўйинда мағлубият (1:2) қайд этишганди.
"Барселона" Месси жамоада ўйнаётганидан буён илк маротаба бундай нохуш серия қайд этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Месси 2004/05 йилги мавсумдан буён жамоада ўйнаб келади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар