Месси ҳам Саудия Арабистонига?

Mirjalol Normatov
14 мар 2023
ПСЖ футболчиси Лео Месси Саудия Арабистонидан ҳамёнбоп таклиф олди.

"El Chiringuito" хабарига кўра, аргентиналик футболчи ҳам Саудия Арабистонига бориши ва у ерда Криштиану Роналдудан кўпроқ маош олиши мумкин.

Қайд этилишича, унинг отаси "Ал Ҳилол"дан 2 йилга 600 млн евро сўраган. Бунга сабаб сифатида Мессининг Криштианудан 2 йил ёш эканлиги келтирилган. Роналду "Ал Наср"да 2 йил учун 400 млн евро соф фойда олиши айтилганди.

Ушбу мавсумда Месси Франция чемпионатининг 22 ўйинида 13тадан гол ва ассист қайд этган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: El Chiringuito