

"Гвардиола – бошқа дунё, у ҳеч ким кўрмайдиган нарсаларни кўради. У футболни ўзгартирди. Ҳамма биздан нусха олмоқчи бўларди. Аслида бу билан у беихтиёр ўйинга зарар етказди: одамлар буни қандай қилишни тушунмай "Барселона"га ўхшаб ўйнашга ҳаракат қилишди. Ярим ҳимояда Хави, Андрес Иньеста ва Серхио Бускетсдан иборат махсус жамоамиз бор эди, мураббий ва футболчи бир-бирига шу қадар мос келганди", – деди аргентиналик афсона.

Испаниялик мутахассис 2008 йилдан 2012 йилгача "Барселона"ни бошқарган. Шу вақт ичида у клуб билан 14 та соврин ютган.



