Месси Гризманни "Барселона"га ўтишга ундаган

Mirjalol Normatov
20 май 2018, 17:20
"Барселона" ҳужумчиси Лео Месси "Атлетико" футболчиси Антуан Гризманни жамоасига ўтишга ундаган.

AS хабарига кўра, аргентиналик футболчи "матрасчилар" етакчисига ушбу масалани ҳал этиш учун "Камп Ноу"га таклиф этган. Бироқ томонлар телефон орқали гаплашишган ва Гризманн "Барселона"га ўтишга розилик берган.

Гризманнинг хизматларига "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқиш билдирганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: AS