Месси футболкалари Неймарникидан 50 % яхшироқ сотилмоқда

Omonjon To`xtamirzayev
15 сен 2021, 17:52
L’Equipe хабарига кўра, ПСЖ Лионель Мессининг орқасидан катта фойда кўрмоқда.

Месси фамилияси туширилган футболкалар сотуви Неймарнинг илк даврида футболкалари сотувидан кўра 50 %га тезроқ "эгасини топмоқда". ПСЖ футболкаларининг умумий сотуви 30-40 %.га ўсган.

Клуб магазинларига мунтазам равишда етказиб бериш йўлга қўйилган бўлсада, Мессининг формасини топиш мушкул вазифа.

Месси Парижга кўчиб ўтганидан сўнг, ПСЖ икки йирик ҳамкор билан шартнома имзолоади. Мисол учун, клуб криптовалюта дунёсида ўз ўрнига эга Crypto.com платформаси билан 25 - 30 миллион евролик келишувга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: soccer.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›