

"Ушбу касалликдан кейин дунё қандай кўриниш олишини барча ўйламоқда. Менимча бизнинг ҳам оғирроқ яшашимиз кераклигини айримлар исташди.
Вирус сабабли қариндошларини йўқотганларга оғир бўлди, улар марҳумлар билан хайрлаша олишмади ҳам. Вирус ортидан кўплаб негатив ишлар бўлиб кетди, аммо яқинингни йўқотишдан ёмони бўлмайди. Бу эса жуда ҳам адолатсиз.
Футбол? У ҳам олдинги ҳаётимиз каби бўлмайди", - деди Месси.



