

37-дақиқада Лионель Месси ҳисобни тенглаштирди. Бу гол аргентиналик футболчининг Чемпионлар Лигасида иккита рекорд ўрнатганини англатади.
Биринчидан, "Маккаби" Месси дарвозасига тўп киритган 39-жамоага айланди. Роналду 38 хил рақиб дарвозасини ишғол қилган.
Иккинчидан, Месси Чемпионлар Лигасида кетма-кет 18-мавсумда камида 1 та гол урди. Карим Бенземада 17 та шундай мавсум бор.



