Месси бугун тиббий текширувлардан ўтади. Унинг "Хетафе"га қарши ўйнаши сўроқ остида

Alisher
25 сен 2019, 12:00
"Барселона" форварди Лионель Месси Ла Лига доирасидаги "Хетафе"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.

Аргентиналик футболчи бугун тиббий текширувдан ўтади ва шундан сўнг унинг қачон майдонга қайтиши аниқ бўлади.

Месси "Вильярреал"га қарши ўйин пайтида чап сон мушакларида оғриқ сезди, мураббий эса таваккал қилишни хоҳламади ва Леони алмаштирди.

Ҳужумчи мавсум бошини жароҳати сабаб ўтказиб юборган эди.

Вальверде Мессининг жароҳати ҳақида гапирди

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›