Месси "Брест"га қарши ўйнамайди

Mirjalol Normatov
20 авг 2021, 15:31
ПСЖ матбуот хизмати жамоанинг "Брест"га қарши ўйин учун қайдномасини маълум қилди.

Ушбу рўйхатдан Лео Месси ўрин олмади. Аргентиналик футболчи айни дамда Неймар ва Леандро Паредес билан бирга жисмоний ҳолатини яхшилаш учун машғулотларни давом эттирмоқда. Шунингдек, Серхио Рамос ҳам рўйхатдан ўрин олмаган.

Ўтган сафаргиларидан фарқли равишда Жанлуижжи Доннарумма, Маркиньос, Марко Верратти ва Анхель Ди Мария каби футболчилар рўйхатда кўриниш берган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/PSG_inside