

"Биз уч кундан бери мамлакатдамиз. Нима учун сиз аввалроқ келмадингиз? Бизни бутун дунё кузатиб турибди", - дея Бразилиядаги соғлиқни сақлаш ташкилотига мурожаат қилди Месси.
Эслатиб ўтамиз, ўйин 4-дақиқада тўхтатиб қўйилди.
Гап шундаки, Буюк Британиядан Бразилияга келган ҳар бир киши 14 кунлик карантиндан ўтиши керак. Аргентиналиклар сафида эса дарвозабон Мартинес, ҳимоячи Ромеро, ярим ҳимоячилар Ло Челсо ва Буэндиа майдонга туширилганди. Уларнинг тўрттаси ҳам Премьер-лигада ўйнайди.



