

"Бетис"га қарши ЛаЛиганинг 12-тур учрашувида Каталония клуби 3:4 ҳисобида мағлубиятга учради, аммо аргентиналик форвард дубль қайд этишга муваффақ бўлди. Шундай қилиб, Мессининг 2018 йилдаги голлари сони (фақат "Барселона"да) 40тага етди ва у жорий йилда ушбу натижага эришган биринчи футболчига айланди.



