

Аргентиналик захирадан ўйинга тушиб, рақиб дарвозасини ишғол қилди. Шундай қилиб, Месси фаолияти давомида захирадан ўйинга қўшилиб 21-голини урди. Бу XXI асрдаги энг юқори натижа. Бунгача янги юз йилликдаги энг яхши натижа "Осасуна" собиқ футболчиси Вальтер Пандианига тегишли эди. У захирадан майдонга тушиб, 20та гол уришга муваффақ бўлган.



