Месси: “Баъзида улардан қўрқаман”

Eldor Akmurzayev
13 ноя 2022, 09:50
ПСЖ ва Аргентина ТЖ аъзоси Лионель Месси майдонга югуриб тушадиган ишқибозлардан қўрқишини айтди.

Футболчи бундай ҳолатда қандай йўл тутишга иккиланишини билдирди.

“Бу тез-тез содир бўлади. Баъзи мухлислардан қўрқаман, масалан, Гондурасга қарши учрашувда хавфсизлик ходимлари бунга аралашиб, менга зарба берганди. Буларнинг бари чиройли, аммо ақлдан оздиради. Нима бўлишини билмайсан…

Соқчилар баъзида жуда ҳам тажовузкор бўлишади, гарчанд, бунга хожат бўлмаса ҳам. Бу ҳамма учун ноқулай лаҳзалардан биридир”, дейди Месси.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Ole