Месси: "Баъзида Маскерано ақлдан озиб қолади, шу пайт унга тегманг"

Aslanov Jasurbek
12 окт 2015, 16:10
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси жамоадоши Хавьер Маскеранонинг ўз ҳақидаги автобиографик китобига изоҳ берди.

Маскеранонинг "Етакчилик учун 15 қадам, футбол ва ҳаётимдаги қиймати" номли китобида Мессининг қуйидаги сўзлари бор. "Маскеранонинг ўз кунлари бор. Хурсанд бўлса турли латифалар айтиб беради, аммо баъзида у ақлдан озиб қолади, шу пайт унга тегманг. Хавьер ҳар қандай вазиятда ўзини қандай тутишни билади ва ажойиб етакчи ҳисобланади. Бразилиядаги жаҳон чемпионатида мен жамоа сардори эдим, аммо у менга хатоларни тўғирлашда ёрдам берган".

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com