Месси "Барселона" сафида жарима зарбаларидан гол уриш бўйича Куманга етиб олди

Aslanov Jasurbek
12 янв 2017, 10:43
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси жарима зарбаларидан гол уриш бўйича кўк-анорранглилар собиқ футболчиси Рональд Куман билан тенглашиб олди.

"Атлетик"ка қарши Испания Кубоги 1/8 финалининг жавоб учрашувида (3:1) Месси 78-дақиқада жарима зарбасидан ўз жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди.

Бу аргентиналикнинг Каталония клуби сафидаги жаримадан урган 26 голи. Куман ҳисобида ҳам шунча гол мавжуд. Бу клуб тарихидаги энг яхши кўрсаткич. Голландиялик бу муваффақият билан Лионель табриклашга ҳам улгурди.

"Лео Месси табрикларимни қабул қил! Янги рекордгача яна битта гол қолди" - деб ёзади Куман ўзининг "Твиттер"даги саҳифасида.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com