Месси "Барса"даги 750та ўйин ҳақида: "Бу либосда шунча ўйин ўтказиш - катта ғурур"

Alisher
5 янв 2021, 16:04
"Барселона" сардори Лионель Месси Каталония клуби таркибида 750та ўйин ўтказгани ҳақида гапирди.

"Барселона" либосида ўйинлар сони бўйича бундай кўрсаткичга эришиш - катта ғурур", - дейди Месси.

Аргентиналик футболчи "Барса"да расман 750та ўйин ўтказди ва 644та гол уришга эришди.

У иштирокида жамоа 524та ўйинда ғалаба қозонди, 88та ўйинни ютқазди ва 138та баҳсда рақиб билан очко бўлишди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: sport.es