

30 ёшли ҳужумчи кеча жонажон шаҳри Росариода никоҳ маросимини ўтказди. Бугун у Испанияга қайтади ва шартномаси билан боғлиқ саволларни ечиш ниятида.
Месси “Барселона”да қолишни истамоқда. У шартномани мавсумлар оралиғидаги тайёргарлик жараёнидан олдин расмийлаштирмоқчи.
Футболчининг амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар давом этади.



