Месси: "Аргентинада тунаш мақсадида бўлган ўғрилар сизни ўлдириб кетиши мумкин"

Aslanov Jasurbek
7 дек 2017, 17:32
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси фаолиятини "Ньюэллс Олд Бойз"да якунламоқчи эканлигини яна бир бор таъкидлади.

"Биринчи ўринда фарзандларим, улардан кейин эса мен. Аргентинада сизни тунамоқчи бўлган ўғрилаб ўлдириб кетиши мумкинлиги жуда ёқимсиз. "Ньюэллс Олд Бойз" ҳақида орзу қилаётганимни бир неча бор такрорлаганман, аммо нима бўлишини билмайман. Мамлакатда ҳаёт шубҳа остида. Фарзандларим хотиржам катта бўлишлари ва ҳаётдан роҳат олишларини истайман" - дейди Месси.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: TyC Sports