Месси АҚШ клубидан расмий таклиф олди

Mirjalol Normatov
4 июн 2023
ПСЖ футболчиси Лео Месси "Интер Майами"га ўтиши мумкин.

"Marca" хабарига кўра, 35 ёшли аргентиналик футболчи "Интер Майами"дан 3 йиллик шартнома борасида расмий таклиф олган. Ҳозирча унда "Ал Ҳилол"дан 400 миллион долларлик таклиф ҳам бор. Шунингдек, унинг "Барселона"га қайтиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ ушбу мавсум якунланганидан кейин Лео Мессининг жамоадан кетишини эълон қилди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca