Мертенс Гамшикнинг натижасини такрорлади
26 фев 2020 09:55
Янгиликлар
Мертенс Гамшикнинг натижасини такрорлади
“Наполи” ҳужумчиси Дрис Мертенс ЕЧл 1/8 финали доирасида “Барселона”га қарши баҳсда (1:1) гол уришга эришди.
Бу Мертенс учун неаполликлар сафида барча мусобақаларда урилган 121-гол бўлди. Шу тариқа Дрис клуб тарихидаги энг яхши тўпурар Марек Гамшикка етиб олди. Эндиликда иккала футболчи ҳисобида ҳам бир хил — 121 тадан гол бор.
Ўхшаш янгиликлар
23:31
Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди 86
Фикрлар