

Манбага кўра, дарвозабон ҳали тўлиқ формада эмас ва тикланиш мартгача давом этиши мумкин. Клуб раҳбарияти эса Меньян Лондонда бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг жавоб учрашувида майдонга туша олишига умид қилмоқда.
Футболчи октябрь ойидан бери турли жароҳатлар туфайли майдонга тушмаяпти. Жароҳати туфайли посбон Франция терма жамоаси билан Қатардаги мундиалга ҳам бормади.
Жорий мавсум 27 ёшли француз барча мусобақаларда 9 та ўйин ўтказиб, икки баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Эслатиб ўтамиз, "Милан" - "Тоттенхэм" учрашуви 15 февралга ўтар кечаси бўлиб ўтади.



