UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  55 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  9 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  8 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  20 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  4 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  7 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  42 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

"Менинг илк Жаҳон чемпионатим" рукнида - Германия Янгиликлар

"Менинг илк Жаҳон чемпионатим" рукнида - Германия

Теглар :  ЖЧ-2018Германия
Барчамиз ўзимизнинг биринчи мундиалимиз ҳақида ажойиб хотираларни ёдга олиб турамиз.

Германия терма жамоаси футболчилари ўзларининг илк Жаҳон чемпионатлари хотиралари билан ўртоқлашишди.


Мартин Платтенхардт, 26 ёш

Германияда ўтган ЖЧ-2006да Мартин 14 ёшда бўлган ва "Нюртинген" жамоаси ёшлари сафида фаолият кўрсатган.

"ЖЧ-2006 доирасидаги Штутгартда ўтган Франция - Швейцария учрашувида тўп узатиб турувчи бўлганман. Мен ўшанда учрашувнинг энг муҳим палласида Зиданга тўпни узатганман. Бу мени хотирамдан ҳечам ўчмайди", - дея ЖЧ ҳақидаги хотираларини билдирди Мартин Платтенхардт.

Томас Мюллер, 28 ёш

1998 йилга мундиалда Томас 8 ёшда бўлган. Мюллер ўшанда Германия терма жамоасининг чорак финалда мағлубиятга учраганини телевизор орқали томоша қилган.

"Кристиан Вёртс :-). Германия ўшанда Хорватияга ютқазиб турнирни тарк этганди. Вёрнсни 40-дақиқада майдондан четлатилгани ёдимда", - дея ўзининг илк мундиалини хотирлади Мюллер.

Маттиас Гинтер, 24 ёш

ЖЧ-2002да Гинтер 8 ёшда бўлган. Гинтер ўзининг илк мундиалини Клозени бенефиси билан эслайди.

"Мени илк мундиалим бу Клозе билан боғлиқ. ЖЧ-2002да Германия - Саудия Арабистони учрашувида қайд этилган 8:0 ва Клозенинг "сальто"сини жуда яхши эслайман", - дейди Гинтер.

Марко Ройс, 29 ёш

Томас Мюллер сингари Марко Ройс ҳам ЖЧ-1998ни ёдга олди. Ройс фақат Германия - Хорватия учрашувини эмас, балки Зиданнинг голларини хотирлади.

"Бу ЖЧ-1998 эмас, балки Зидан-98 бўлганди. Зизунинг финалда бош билан урган голларини жуда яхши эслайман", - дейди Марко Ройс.

Йонас Хектор, 28 ёш

Хектор ҳам Зиданнинг финалда урган голларини ёд олди.

"Францияда ўтган ЖЧ-1998. Франция ҳамда Бразилия ўртасидаги финал ва Зиданнинг голлари"- ёдимда муҳрланиб қолган дейди Хектор.

Себастьян Руди, 28 ёш

Руди ҳам ўзининг илк мундиали ҳақидаги гапира туриб Зиданнинг голларини ёд олди.

"Жаҳон чемпионати ҳақида илк хотирам албатта Зиданнинг финалдаги супер дубли билан боғлиқ", - дейди Руди.

Месут Ўзил, 29 ёш

Ўзил ҳам терма жамоасидаги кўпчилик қатори биринчи мундиали ЖЧ-1998 бўлганини таъкидлади.

"ЖЧ-1998 финалини жуда яхши эслайман. Бразилия терма жамоасини икки бор ранжитган Зизу биринчи мундиалимни безаган", - дея Ўзил илк Жаҳон чемпионати ҳақида гапирди.

Жером Боатенг, 29 ёш

Боатенг Жаҳон чемпионатларидаги хотиралари Зидан билан боғлиқ эканлигини таъкидлади.

"Мундиаллар ҳақида эслайдиган бўлсам, унда автоматик тарзда Зидан ҳаёлимга келади. Илк мундиалим бу ЖЧ-1998 ҳамда Зиданнинг бош билан урган голлари", - дейди Жером Боатенг.

Илкай Гюндоган, 27 ёш

Гюндоган ҳам илк Жаҳон чемпионати ҳақида хотирлаганда ЖЧ-1998ни эслади.

"Франция - Бразилия. 3:0! Бу мени илк мундиалдаги дастлабки хотирам", - дейди Илкай Гюндоган.

Матс Хуммельс, 29 ёш

Матс Хуммельс илк Жаҳон чемпионати ҳақида хотирлаб ЖЧ-1994ни ёдга олди.

"Биринчи мундиалим афсуски ёрқин хотиралар билан боғлиқ эмас. ЖЧ-1994даги Лечковнинг ҳаводаги парвозда бош билан урган голи ва Германия чорак финалда тўхтагани", - дейди Матс Хуммельс.

Сами Хедира, 31 ёш

Хедира ҳам илк Жаҳон чемпионатини 1994 йилда томоша қилган.

"Мени илк мундиалимда Германия аламли тарзда ютқазган ва ЖЧ-1994да чорак финалда қопкетган", - дейди Хедира.

Марио Гомес, 32 ёш

Гомес ЖЧдаги илк хотираларини кумири Ромарио билан боғлади.

"Италияда оилавий ҳордиқ чиқараётганимизда ЖЧ-1994 финалини томоша қилганмиз. Ўшанда Бразилиянинг пенальтилар сериясидаги ғалабасидан кейин бутун хона бўйлаб хурсанлчиликдан югурганман. Ўша кундан бошлаб Ромарио мени кумиримга айланган", - деди Гомес.

Жошуа Киммих, 23 ёш

Киммихни ЖЧ-2002да Роналдо ва Каннинг ўйинлари ўзига ром этганини таъкидлади.

"Мени илк мундиалим бу Япония ва Жанубий Кореяда ўтган чемпионат. Ўшанда Роналдонинг соч турмаги ва Оливер Каннинг ажойиб ўйинлари мени ўзига ром этганди", - дейди Киммих.

Юлиан Брандт, 22 ёш

"Байер" футболчиси ҳам илк Жаҳон чемпионати Осиё қитъасида ўтган мундиал эканини айтиб берди.

"Мундиалдаги илк хотирам бу Бразилия ва Германия ўртасидаги финал билан боғлиқ. Ўшанда оилавий барда ўтириб финални томоша қилгандик", - деди Брандт.

Антонио Рюдигер, 25 ёш.

"Челси" ҳимоячиси Антонио Рюдигер мундиалги илк хотираси соч турмаги билан боғлиқлигини таъкидлади.

"ЖЧ-2002: Роналдонинг ажабтовур соч турмаги", - дейди Рюдигер.

Тимо Вернер, 22 ёш

Тимо Вернерни айтишича, у илк Жаҳон чемпионатини бобосининг боғида томоша қилган.

"ЖЧ-2002 пайтида биз оилавий бобомизни боғида эдик. Финални ҳам айнан бобомнинг боғида томоша қилганмиз", - дейди Вернер.

Кевин Трапп, 27 ёш

ПСЖ дарвозабони Трапп ҳам кўпчилик қатори ЖЧ-2002ни эслади.

"ЖЧ-2002даги финал: Бразилия - Германия. Ўшанда мен 12 ёшда эдим ва бутун чемпионатни тўлиқ кузатганман. Биринчи навбатда табиийки мен Каннинг ўйинларини диққат билан кузатардим. Чунки Оли мени кумирим бўлган. Кан ажойиб чемпионатни ўтказган, аммо финалдаги аламли мағлубиятда Канга ачинганман. Чунки Кан финалда ўша машҳур хатога йўл қўйган. Мен эса кумирим учун қайғургандим", - дейди Трапп.

Мануэль Нойер, 32 ёш

"Бавария" ва Германия терма жамоаси сардори Нойер 1990 йилдаги мундиални аранг эслайди.

"Италияда ўтган 1990 йилдаги мундиални аранг эслайман. Ўшанда мен илк бор Жаҳон чемпионатини кузатгандим", - дейди Нойер.

Марк-Андре Тер Штеген, 26 ёш

"Барселона" посбони 14 ёшида ЖЧ-2006да Оливер Нойвилнинг Польшага урган голидан қувонгани билан мундиални ёд олади.

"Мухлислар билан оғзи-бурунгача тўла Дортмунддаги "Вестфаленштадион", учрашувнинг 91-дақиқа ва таблодаги 0:0 ҳисоби. Кутилмаганда рақиб жарима майдончаси ичида тўпни абул қилган Давид Одонкорнинг Нойвилга узатган паси ва муҳим гол - 1:0! Германиянинг ўша Польша устидан қозонган ғалабасини эслаганимда этларим жимирлаб кетади", - дейди Тер Штеген.

P.S. Эртага "Championat.asia" сайти ижодкорлари ўзларининг илк мундиаллари ҳақида ҳикоя қилишади.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика