UZ

Сўнгги янгиликлар

07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  0 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  48 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  7 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1

"Мени дарвозабон сифатида муҳокама қилишларини хоҳлайман" — Шенсни Янгиликлар

"Мени дарвозабон сифатида муҳокама қилишларини хоҳлайман" — Шенсни

"Барселона" дарвозабони Войцех Шенснининг фикрича, чекиш унинг ўйинига таъсир қилмайди.

- Мухлислар сизнинг тамаки чекишингиз ҳақида гапиришади. Сигарета чекадиган бир неча футболчи бор – масалан, Буффон, Йохан Кройфф. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Мутлақо ҳеч нарса. Шахсий ҳаётимда ўзгармайдиган нарсалар бор, чекаманми ёки чекмайманми, бу билан ҳеч кимнинг иши бўлмаслиги керак. Бу менга таъсир қилмайди, менимча, майдонда икки баравар кўпроқ меҳнат қиламан. Қолаверса, мен буни болалар олдида қилиб, ёмон ўрнак ҳам бўлмайман.

Баъзида кимдир дарахтлар орқасига яшириниб, суратга олади. Бу менга боғлиқ эмас. Мен буни яширишга ва бошқаларга кўрсатмасликка ҳаракат қиламан. Аммо кимдир шахсий ҳаётимда одатларимни ўзгартираман деб ўйласа, яна бир марта ўйлаб кўрсин, чунки мен ўзгармайман.

Мен бутун умрим давомида шундай бўлганман. Мени дарвозабон сифатида баҳолашларини хоҳлайман ва ҳеч кимни қизиқтирмайдиган воқеаларни изламасликларини истайман.

Аввалроқ ОАВда польшалик дарвозабон стрессни йўқотиш учун чекиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Шенсни 2015 йил "Арсенал"даги даврида кийим алмаштириш хонасида чекиш учун катта миқдорда жаримага тортилган.

34 ёшли дарвозабон 2 октябрь куни "Барселона" билан 2025 йилнинг 30 июнигача амал қиладиган шартнома имзолаган эди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика