UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  0 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  0 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  1 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  4 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  6 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  64 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  3 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  8

Менга Баджо бир жаҳон-у менга... Янгиликлар

Менга Баджо бир жаҳон-у менга...

Бугун саҳарлик учун уйғонарканман кўнглим яна хира тортди.

Қаторасига 4-янги кунни газсиз, электрсиз қаршилаяпмиз. Бугун ҳам (онлайн) дарсларни ўтказиб юборадиган кўринаман...

Вақт кечга яқинлашди. XXI асрнинг 20-йили ўтиб борар паллада 89 соат мобайнида электр токи хизматидан фойдаланмасликни ўзим учун жасорат санаяпман. 

Тўғри-да, ХХ аср ҳавосидан бир сония ҳам нафас олмаган мен ва тенгдошларим учун бу қўрқинчли тушга ўхшайди...

Ниҳоят, чироқ ёнди! Сўнгги кунлардаги янгиликларни ўқиб бўлгач сайтимиз кузатувчиларидан бири билан суҳбат қуришга тўғри келиб қолди. Суҳбат мавзуси ўзингизга аён: яна футбол. 

1990-1994 йилги мундиаллар, Италия терма жамоаси, Массаро-Баджо-Зола триоси, Виалли ва Манчинига нисбатан ноҳақлик, адолат тополмаган "Скуадра адзурра"...

Ўрта ёшлардаги суҳбатдошим итальян футболининг ўзига хос жозибаси-ю Баджонинг бетакрор ҳаракатлари ҳақида тўлқинланиб гапиряпти. Лекин бу менга заррача таъсир қилмайди. Эртакка ўхшайди. Унинг ўйинини кўрмаганман, видеолавҳалардаги ҳаракатлари эса ажаблантиролмаган.

Мен учун Роберто Баджо ким?

Беўхшов соч турмакли, нари борса Кака даражасига чиқа олган, бир ғалати амаки-да. Италияни елкасида кўтариб финалга олиб чиққан дейишади. Хўп, сиз айтганча бўла қолсин. Модрич. Ундан юқориси эмас. Аслида, Лукани Баджога тенглаштириш ҳам осон бўлмайди мен учун. Баджонинг ҳисобида атиги 5та (!) трофей бор, холос. Хорват эса...

"Мовий гвардия" учун борини берган форвард ўйлаганимдан буюкроқ бўлиши мумкин. Лекин мен фақат кўрганимга ишона оламан.

Кечир, Баджо! 10 йил муқаддам "Милан"да ярқ этиб порлаган Стефан Эл-Шааравининг 2020 йил "Олтин тўп"ни ютишини тахмин қилган авлод вакилиман, начора.

Бизнинг асримизда бутун борлиқ ўзгарди, тараққиёт сари юз бурди. Бизнинг замонда футбол ҳам такомиллашди. Энди Италия Коста-Рика ва Уругвайга плей-офф, шведларга мундиал чипталарини ютқазиб қўйиши мумкин. 

Ҳозир ҳаммаси ўзгача. XXI асрда Баджо, Пеле, Платини, Марадона ёки Красницкийлар бўлмайди. Янги асрнинг янги номлари, янги юлдузлари, тамомила янгича қоидалари бор. Фақат...

Фақат баъзи нарсаларгина Баджо замонидан буён ўзгаришсиз қолиб келяпти: (сабаби масъулларнинг виждонига ҳавола) газ, электр, интернет...

Фахриддин Рўзиев

Ғиждувон, 01.05.2020

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика