Менди "Интер"га ўтиши мумкин

Aslanov Jasurbek
5 июл 2021, 01:38
Француз футболчисининг ўзи ҳам "нерадзуррилар" сафига ўтишга қарши эмас.

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Бенжамин Менди "Интер" футболчисига айланиши мумкин. Хабар қилинишича, Милан шаҳри жамоаси яқин вақт ичида француз футболчисини сотиб олишга ҳаракат қилади.

"Интер" раҳбарияти футболчининг жароҳатга мойиллигидан хавотирда эмас ва шу сабабли Мендини чап қанот ҳимоясини кучайтириш учун асосий номзод сифатида кўрмоқда. Футболчининг ўзи ҳам клубни ўзгартиришга қарши эмас, чунки у "Манчестер Сити"да асосий таркиб ўйинчиси эмас.

Эслатиб ўтамиз, Менди 2017 йилда 57,5 миллион евро эвазига "Монако"дан "Манчестер Сити"га ўтганди. Ўтган мавсумда у барча турнирларда 20 та ўйин ўтказиб, иккита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›