Мендеш: "Ҳозир Моуриньо АПЛ, Примеро ва А Серия клублари билан музокара ўтказмаяпти"
Aslanov Jasurbek
28 дек 2015, 11:32
"Челси" собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньонинг агенти Жорже Мендеш португалияликнинг келажаги борасида фикр билдирди.
"Жозе ҳозир Бразилияда. Кўрамиз, қайтганида нима бўлар экан.
Италияга қайтиш? Айни дамда Англия, Испания ва Италия клублари билан музокара ўтказмаяпмиз. Жозе ҳавотир олмаса ҳам бўлди, у жаҳоннинг энг яхши мураббийи" - дейди Мендеш.