Мендес "Лион" билан шартномасини узайтирди

Оқил Абдубарноев
17 июн 2022, 20:45
"Лион" ярим ҳимоячиси Тьяго Мендес клуб билан шартномасини узайтирди.

30 ёшли футболчи клуб билан 2024/25 йилги мавсум сўнгигача шартнома имзолади.

Бразилиялик ярим ҳимоячи 2019 йилнинг ёзидан буён Франция клубини ҳимоя қилиб келмоқда, у "Лилл"дан 22 миллион евро (қўшимча 4,5 миллион бонуслар) эвазига кўчиб ўтган. Ўтган мавсумда у 37 та ўйинда қатнашиб, барча мусобақаларда битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt онлайн портали маълумотларига кўра, футболчининг нархи тўққиз миллион еврони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: France Football