"Мен Варан эмасман, Рафаман". "Реал" ҳимоячиси Роналду билан келишмовчилиги ҳақида гапирди

Alisher
3 янв 2020, 10:44
"Реал" ҳимоячиси Рафаэль Варан собиқ жамоадоши Криштиану Роналду билан муносабатлари ҳақида гапирди.

Шундай пайт бўлганки, Роналду майдонда унга қарата: "Варан, марказга бор!" деб бақирган. Ёш футболчи эса бунга жавобан: "Мен Варан эмасман, Рафаман!" деган.

"Мен ҳатто ечиниш хонасида ҳам мулойим одамман, лекин жуда уятчанман. Баъзида феъл-атворингизни кўрсатишингиз керак бўлган пайтлар бўлади.

Роналду билан бўлган вазият ҳурматсизлик борасида эмас эди. Мен ҳам футболчи эканлигимни, исмим борлигини кўрсатишим керак эди", - дейди Варан.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Onze Mondial