Мель: "Ҳакамлар мен ҳақимда ёлғон гапиришади"
31 дек 2015 15:49
Янгиликлар
Мель: "Ҳакамлар мен ҳақимда ёлғон гапиришади"
"Бетис" устози Пепе Мель "Барселона"га қарши Испания чемпионатининг 17-тур учрашувида ишлаган бош ҳакам Иньяки Виканди Гарридонинг ҳаракаталаридан жуда норози.
Ўйин 4:0 ҳисобида Каталония клубининг ғалабаси билан якунланди, Мелнинг фикрича, бу натижада ҳакамнинг хиссаси катта.
"Ўйинда етарли даражада яхши ҳаракат қилдик. Ҳакам дарвозамиз томон пенальти белгилагунча ҳеч нарса содир бўлмаган эди. Ўзим марказий ҳужумчи бўлганман ва бундай вазиятларда ҳеч қачон қарор мени фойдамга чиқарилмаган. Шундан сўнг ўйинда ҳаммаси ўзгариб кетди. "Барселона" бундай қарор билан ғалабага эришганидан афсусдаман.
Ўйиндан кейинги протоколда ҳакам мен ҳақимда нима ёзишини билмайман, аммо бу ёлғон бўлади. У мени четлатишидан олдин, ҳакамга қарата "бизнинг фойдамизга ҳам хуштак чалинг" деган эдим. Бу сўзлар қизил карточкага сабаб бўлади деб ўйламайман" - дейди Мель.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар