Мексикаликларнинг иккита голини ҳисобга олмаган қанот ҳаками ФИФА томонидан четлаштирилди

Aziz Tukhtamuradov
20 июн 2014, 20:41
Қанот ҳаками Умберто Клавихо Жанубий Корея - Жазоир ўйинидан четлаштирилди.

1-тур доирасидаги Мексика – Камерун учрашувида айнан Клавихо мексикаликларнинг иккита тоза голиги ҳисобга олмаган эди.

Шу тариқа, Жанубий Корея - Жазоир ўйинини бошқариб борадиган Вильмар Рольдан бошчилигидаги ҳакамлар бригадасидаги Клавихонинг ўрнига учрашувда Кристиан Лескано ишлайди.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru